<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>Равшан Хизиров</author>
<title>Тавба беринг тилига (анъанавий)</title>
<lyrics>[V1]
 Ғамдан кулмаганларга
 Сизни билмаганларга
 Ҳеч интилмаганларга
 Тавба беринг тилига
 Имон бериб дилига.

[V2]
 Келсин ҳузурингизга
 Шукурлар айтиб Сизга
 Гуноҳкор йигит-қизга
 Тавба беринг тилига
 Имон бериб дилига.

[V3]
 Ёши улуғ Оталар
 Тавба қилсин Оналар.
 Йўқ энди баҳоналар
 Тавба беринг тилига
 Имон бериб дилига.

[V4]
 Қўрқув руҳини олинг
 Ҳар дилга имон солинг.
 Раббим биз билан қолинг
 Тавба беринг тилига
 Имон бериб дилига.

[V5]
 Хушхабар - хуш хабардир
 Раббим қучган зафардир
 Қолмасин юракда кир
 Тавба беринг тилига
 Имон бериб дилига.

[V6]
 Улуғланинг Худойим
 Исо Номида доим.
 Келмай қиёмат қойим
 Тавба беринг тилига
 Имон бериб дилига.

[V7]
 Ёздим дилда борини
 Ёздим қалбим зорини.
 Чертсин қалблар торини
 Тавба беринг тилига</lyrics>
</song>